Жаҳон | 23:32 / 19.11.2019
27428
1 дақиқада ўқилади

Россия ўзининг муҳрлаб қўйилган ракета ташувчи самолётларини чиқаришга қарор қилди

Россия Хабаровск яқинидаги Каменний Ручей базасида сақланаётган узоқ масофага ракета ташувчи Ту-22М3 самолётларини консервациядан чиқаришга ва модернизациядан сўнг космик-ҳаво кучлари таркибига қайтаришга қарор қилди. Бу ҳақда MilitaryWatch хабар бермоқда.

Самолёт Қозондаги авиазаводга келтирилиши ва Ту-22М3М даражасигача модернизация қилиниши кутилмоқда, шундан сўнг у фойдаланишга топширилади. 

Нашрнинг қайд этишича, Ту-22М3 ҳали-ҳамон Европа ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги нишонларга аниқ зарба берувчи замонавий қурол бўлиб қолмоқда. 

Бундан ташқари, модернизация давомида уни гипертовушли «Кинжал» ракеталари билан қуроллантириш мумкин бўлади.

Хабар қилинишича, ҳозирда Россия космик-ҳаво кучлари ихтиёрида 1,8 мингдан ортиқ самолёт бор.

Мавзуга оид