Жаҳон | 01:39 / 19.11.2019
6404
1 дақиқада ўқилади

Суд Жулиан Ассанжни озод қилишни рад этди

Фото: AFP

Лондондаги магистрат суди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни экстрадиция қилиш иши бўйича янги йиғилиш ўтказди. Судья Ассанжга гаров эвазига озодликка чиқиш шартларини бузгани учун ҳибсга олинишини бекор қилишни рад этган.

Йиғилиш бор-йўғи 4 дақиқа давом этган ва Ассанж унда Белмарш турмасидан видеоалоқа орқали иштирок этган.

Таъкидланишича, декабрда ушбу иш бўйича яна иккита суд йиғилиши ўтказилиши белгиланган.

WikiLeaks сайти АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий жиноятлари бўйича информатор Челси Мэннинг тақдим қилган ҳужжатларни эълон қилгани учун Ассанжга АҚШга экстрадиция қилиниш ва у ерда кўп йиллик қамоқ жазоси олиш хавф солмоқда. Ассанж, шунингдек, Швецияда зўрлаш иши бўйича қидирувга берилган. У бир неча йил Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшириниб юрган, бироқ апрелда расмий Кито журналистни ҳимоя қилишдан бош тортгач, Британия полициясига топширилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид