Жамият | 14:08 / 19.11.2019
26448
3 дақиқада ўқилади

«Tошкент шаҳар ЭТК» АЖ пойтахт электр энергияси истеъмолчиларига мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрда «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3981-сонли Қарорига асосан, Тошкент шаҳар бўйлаб режа асосида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига улаш ишлари жадал олиб борилмоқда, лекин айрим туманларда якунланиш арафасида жуда кўплаб фуқаролар ўз хонадонида бўлмаслиги туфайли лойиҳани якунлашга салбиий таъсир кўрсатмоқда.

«Tошкент шаҳар ЭТК» АЖ ходимларининг иш вақти соат 08:00 дан 17:00 гача бўлсада, лойиҳани якунлаш учун аксарият ишчилар кеч соат 20:00 гача ҳисоблагичларни алмаштириш вазифаси билан шуғулланмоқда. Ҳозирда ҳисоблагич алмаштириш ишлари Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Сирғали ва Мирзо Улуғбек туманларида 80-90 фоиздан ортган. Қолган истеъмолчиларнинг (10-20 фоиз) ҳисоблагичи уйнинг ички қисмида жойлашганлиги, соат 08:00 дан 20:00 гача ўз хонадонларида бўлмаганлиги ёки ҳисоблагични алмаштиришга тўсқинлик қилаётганлиги сабабли, лойиҳани ўз вақтида якунлашни ортга сурмоқда.

Тошкент шаҳридаги барча истеъмолчиларга тегишли бўлган автоматлаштирилган тизимга мос келмайдиган ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилишини инобатга олган ҳолда, лойиҳани ўз вақтида бажаришимизга тўсқинлик қилмасдан, балки кўмаклашишингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарорининг 1-илова 44-бандига асосан автоматлаштирилган тизимга мос келадиган ҳисоблагичлар мажбурий тарзда алмаштирилиши белгиланган бўлиб, фуқаролар томонидан «2021 йилга қадар алмаштирсак бўлди-да» деган эътирозлари НОЎРИН эканлигини эслатиб ўтамиз.

Юқоридагиларга кўра, ҳисоблагич алмаштиришга ТЎСҚИНЛИК ҚИЛГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ТАРМОҚДАН АЖРАТИЛАДИ ҳамда ҳисоблагич алмаштириб, тармоққа уланиш учун энг кам ойлик иш ҳаққининг икки баробари миқдорида жарима ундирилгандан сўнг тармоққа қайта уланиб берилади.

Шу муносабат билан «Tошкент шаҳар ЭТК» АЖ ҳисоблагичлари алмаштирилмаган истеъмолчилар ўзларига қулай бўлган вақтни қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб, телефон рақамларини ва қай вақтда хонадонда бўлишларини ҳамда ўз манзиллари ҳақида маълумот беришларини сўрайди.

Шунга кўра «Tошкент шаҳар ЭТК» АЖ томонидан  алоҳида ходимлар ажратилиб, кунлик иш бажариш йўл харитаси тузилади.

Юнусобод тумани: (97) 759-66-60, (71) 224-34-17;

Олмазор тумани: (97) 455-99-21, (71) 242-98-20;

Учтепа тумани: (93) 004-48-30, (71) 274-24-18;

Шайхонтохур тумани: (90) 981-40-12, (71) 230-20-26;

Миробод тумани: (93) 588-22-83, (71) 230-07-27;

Сергели тумани: (93) 009-44-17, (71) 230-90-78;

Мирзо Улуғбек тумани: (99) 882-39-47, (71) 267-58-13.

Эслатиб ўтамиз, алмаштирилаётган замонавий электр ҳисоблагичлар, уларни ўрнатиш, тамғалаш ва рўйхатдан ўтказиш «Худудий электр тармоқлари корхонаси» AЖ ҳисобидан бепул амалга оширилади.

«Tошкент шаҳар ЭТК» АЖ Матбуот хизмати

Мавзуга оид