Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳажми келаси йили ҳам ўсишда давом этади – Умурзоқов
Сўнгги йилларда дунё иқтисодиётида тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш кўрсаткичлари тушиб бормоқда. Шундай бўлса-да, Марказий Осиё давлатларида бу кўрсаткич 2018 йилда ўртача 8 фоиздан 10 фоизгача ўсди.
Хусусан, Ўзбекистонга тўғридан тўғридан хорижий инвестициялар оқими 2018 йилда уч баробарга ошди.
Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 20 ноябрь куни бўлиб ўтган иккинчи оралиқ мажлисида сўз юритди.

Вазирга кўра, Ўзбекистонда тўғридан тўғри хорижий инвестициялар динамикаси бундан кейин ҳам ўсишда давом этиши кутиляпти.
«Бундай ўсиш кўрсаткичлари Ўзбекистондаги ислоҳотлар, жумладан, валюта бозорини либераллаштириш, мамлакатнинг дунё ҳамжамиятига очилиши, иқтисодиётда давлатнинг ролини камайтириш каби чоралар самараси ўлароқ қайд этилди», – деган Умрзоқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълумот учун, Хорижий инвесторлар кенгаши президентнинг 13 ноябрдаги қарори асосида ташкил этилган эди.
Мавзуга оид
23:19 / 01.03.2023
ЕТТБ Ўзбекистонда ерларни суғориш ишлари самарадорлигини оширишга ёрдам беради
22:36 / 27.02.2023
2023 йилда 11 млрд долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилади – президент топшириғи
19:38 / 10.01.2023
Навоийда шамол электр станцияси қуриш лойиҳаси йилнинг энг яхши битими деб топилди
15:06 / 04.12.2021