Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲга аъзо давлатлар божхона соҳасида ҳамкорликни кучайтиради. Тошкентда қатор ҳужжатлар имзоланди
2019 йил 20-22 ноябрь кунлари Ўзбекистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 70-йиғилишига мезбонлик қилмоқда.
Кенгаш йиғилишида Арманистон, Беларусь, Озарбойжон, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон божхона хизмати раҳбар ва делегациялари иштирок этмоқда.
Йиғилишнинг асосий тадбири 21 ноябрь куни пойтахтдаги «Ўзбекистон» анжуманлар саройида бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида божхона соҳасининг турли йўналишлари бўйича халқаро ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Хусусан:
МДҲга аъзо давлатлар божхона органлари ўртасида транспорт ва тижорат ҳужжатларига тушириладиган божхона органларининг муҳр ва штампларини ўзаро тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Келишув;
Темир йўлда ташиладиган юкларнинг божхона операцияларини (божхона назорати ва расмийлаштируви) амалга оширишда божхона органлари ва темир йўлда ташувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг технологик Йўриқномаси имзоланди.
Кун тартибдан жой олган ва кўриб чиқилган масалалар юзасидан Кенгаш қарори қабул қилинди.
МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 70-йиғилиши кўплаб икки томонлама учрашувлар учун ҳам ўзига хос мулоқот майдонига айланди.
Мазкур учрашувлар натижасида:
Ўзбекистон ва Тожикистон божхона хизматлари ўртасида божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашинувини йўлга қўйишга доир Баённома;
Ўзбекистон ва Озарбойжон божхона хизматлари ўртасида божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситалари ҳақида ўзаро ахборот алмашинувининг Техник шартлари;
Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари ўртасида божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситалари ҳақида ўзаро ахборот алмашинуви бўйича Келишувга киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ва Россия Федерал божхона хизматининг Божхона академияси ўртасида 2020-2025 йилларда кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Ҳамкорлик режаси имзоланди.
Йиғилиш давомида кенгаш ишида алоҳида фаоллик кўрсатиб келаётган ва божхона соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бир қатор маҳаллий ва хорижий делегациялар вакиллари Кенгашнинг 70-юбилей йиғилиши муносабати билан таъсис этилган эсдалик кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Мавзуга оид
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
08:43 / 11.06.2026