Жамият | 09:01 / 21.11.2019
4749
3 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фото: Getty Images

Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 

«Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабарига кўра:

2019 йил 21 ноябрь куни Нурафшон шаҳар, «Муқимий» МФЙ ҳудудида янги қурилган уйларни табиий газ тармоғига улаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, «Муқимий» МФЙ «Уфқ» ва «Зиёлилар» кўчалари ҳамда «Эвалек» МФЙнинг «Ифтихор» ва «Пиллакор» кўчаларида жами 261 та аҳоли хонадонларига соат 9:00 дан 17:00 га қадар; 

Олмалиқ шаҳар, Пискент тумани «Намуна» МФЙ «Янги ҳаёт» кўчасини табиий газ билан таъминловчи ГТШни (ГРП) алмаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан мазкур кўчадаги жами 55 та аҳоли хонадонларига соат 9:00 дан 16:00 га қадар; 

Оққўрғон туман, «Сувчи» МФЙда жойлашган 38-мактаб биносини қурилиш ишлари тугатилганлиги ва мавжуд газ қувурини кўчириш ишлари сабабли, ҳудуддаги жами 64 та аҳоли хонадонларига соат 10:00 дан 16:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек: 

2019 йил 20 ноябр куни Оҳангарон шаҳар, 1-микрорайон ҳудудидаги кўп қаватли хонадонларнинг дудбуронида носозликлар аниқлангани сабабли, мазкур ҳудуддаги жами 48 та хонадон; 

Оққўрғон тумани, «Қаҳрамон» МФЙ ҳудудидаги «Ҳалимахон Саидхўжаева» фермер хўжалиги ер майдонидан ўтган юқори босимли газ қувурига ерни шудгорлаш чоғида эҳтиётсизлик оқибатида зарар етказилгани сабабли, тумандаги «Қаҳрамон» ва «Қўрғотепа» МФЙ;

Пискент тумани, «Сатторобод» МФЙ ҳудудларидаги жами 1260 та хонадон; 

Қуйи Чирчиқ туманидаги «Мингчинор», «Кўксарой», «Галаботир», «Бирлик», «Ойдинобод» ва «Хисарак» МФЙдаги жами 2200 та аҳоли хонадонлари газ таъминотидан вақтинча узилган. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид