Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ Қамчиқ довонида ЙТҲга учраган Туркия фуқаросига ёрдам кўрсатди
2019 йил 21 ноябрь куни соат 11:10 ларда «Қамчиқ» навбатчилик қисмига «Қамчиқавтойўл» ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг навбатчи-диспетчери томонидан хабар келиб тушган.
ФВВ хабарига кўра, «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган Туркия Республикаси фуқароси А.Х. бошқарувидаги юк машинаси «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 249-км.да бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган.
Қайд этилишича, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчи тан жароҳати олмаган.
Воқеа жойига тезкорлик билан 11 ва 12-назорат постлари қутқарувчилари ҳамда «Қамчиқ» қутқарув отрядидан қутқарув гуруҳи етиб борди.

Юк машинасини хандақдан чиқариб олиш учун «Трансйўлқурилиш» компаниясининг 50 тонналик автокрани, «Қамчиқавтойўл»дан 1 та юкловчи (погрузчик) техникалари жалб этилди. Шундан сўнг, юк машинаси ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттирган.


Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026