Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент амалдорлар халқ ва ОАВ билан мулоқотда кибрга берилмаслиги шартлигини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қишлоқлар ва шаҳарларда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда амалдорларга халқ ва ОАВ билан мулоқотда кибрга берилмаслик кераклигини уқтирди.
«Ҳокимлар эски бино ва иншоотларни бузиш ҳисобига бўшаган жойларда уй қуриш масаласига алоҳида эътибор бериши шартлиги, компенсация пуллари тўланиб, мулк эгалари рози бўлмагунча бирорта кўчмас мулк бузилиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Давлат идоралари раҳбарлари нафақат ўзининг, балки давлатнинг ҳам шаънини сақлашга масъул экани, халқ билан, оммавий ахборот воситалари билан мулоқотда кибрга берилмай, вазмин ва оқилона, қонунга асосланган қарор қабул қилиши шартлиги таъкидланди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
12:30 / 25.06.2026
Йирик лойиҳаларда маҳаллий қурилиш материаллари улуши оширилади
11:45 / 25.06.2026
Президент: Ҳар бир инвестиция келишуви лойиҳа ва янги иш ўрнига айланиши шарт
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026