Президент Италия делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Италиянинг Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни кенгайтириш, жумладан, Италия ва Европа Иттифоқининг етакчи индустриал, интеллектуал ва маданий марказларидан бири бўлмиш Ломбардия билан амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболлари кўриб чиқилди.
Фаол ишбилармонлик алоқалари ва ўзаро алмашинувларни йўлга қўйиш, Италиянинг компания ва ташкилотлари билан савдо, инвестициялар, саноат технологиялари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Ломбардиянинг таниқли университетлари билан юқори малакали, аввало, муҳандислик ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрлаш борасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Олий даражадаги икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш доирасида мамлакатимиз ва Италиянинг ушбу ҳудуди ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024
“Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади” – президент
08:25 / 12.07.2024