Ўзбекистон | 08:25 / 12.07.2024
7168
2 дақиқада ўқилади

Марғилонда 25 минг аҳолига мўлжалланган янги массив қурилади

Массивда 5 минг хонадонли уйлар, институтлар, меҳмонхоналар, савдо марказлари, театр, парк ва бошқа объектлар бўлади. Шавкат Мирзиёев марғилонлик нуронийлар, жамоатчилик вакиллари билан учрашувда шулар ҳақида гапирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 110 гектар майдонда янги турар жой массиви қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Марғилон шаҳри жамоатчилиги вакиллари ўртасидаги учрашувда айтиб ўтилди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида аҳоли зич яшайди. Ёш оилаларга ва келгуси авлодларга муносиб шароит яратиш мақсадида президент шаҳарда янги массив қуриш ғоясини илгари сурган.

«Мамлакатимизнинг кўп жойларида янги массивлар, шаҳарчалар қуряпмиз. Марғилонликларнинг яшаш шароитларидан, уй-жойларга эҳтиёжидан хабарим бор. Шу талаб ва истакларни, кўпчилик оилаларнинг орзуларини инобатга олиб, замонавий иморатлар қуришни ўйлаяпмиз», — деган Шавкат Мирзиёев.

Лойиҳага кўра, 110 гектар майдонда бунёдкорлик ишлари олиб борилади. Хусусан, 25 минг аҳолига мўлжалланган 5 мингта хонадонли кўп қаватли уйлар қурилади. Шунингдек, Бурҳонуддин Марғилоний халқаро илмий-тадқиқот маркази, Мақом театри, юридик институт, 4 та меҳмонхона, шоир ва санъаткорлар хиёбони, савдо ва хизмат мажмуалари бўлади.

«Бугун бориб кўрдик, Фарғонада катта саноат корхоналари ишлаяпти. Янги электр станцияларини ишга туширдик. Нима учун? Халқимизнинг шароити бўлиши учун, корхоналар барқарор ишлаши учун. Энди сизлар ҳам ислоҳотларга камарбаста бўлиб, маҳаллалар ишсизлик ва камбағалликдан холи бўлишига кўмак беришингизни истардим», — деган президент.

Давлат раҳбари массивни хориж тажрибаси асосида пухта лойиҳалаштириш, уйлар ва инфратузилмани узоқни кўзлаб қуриш бўйича кўрсатмалар берган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани