Ўзбекистон | 13:40 / 23.11.2019
9961
1 дақиқада ўқилади

Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг таркибини тасдиқлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бугун янги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда Turkmenportal.

Қайд этилишича, ҳужжат билан савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Туркманистон-Ўзбекистон қўшма комиссияси таркибининг Туркманистон томони тасдиқланди.

Қарор «Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқаларни кенгайтириш мақсадида» имзолангани айтилади.

Бундан олдин, Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюриши хабар қилинганди.

Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қиладилар ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилишининг боришини кўриб чиқадилар. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид