Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХТВ мактабларнинг кўмир билан таъминланишини назоратга олиш учун жамоатчиликни ҳамкорликка чақирди
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мактабларнинг сифатли кўмир билан ўз вақтида таъминланишини назоратга олиш учун жамоатчиликни ҳамкорликка чақирди.
Қайд этилишича, мамлакатдаги барча халқ таълими муассасаларини куз-қиш мавсумидан беталафот чиқиб олиши учун маҳаллий ҳокимиятлар томонидан иситиш тизимларини таъмирлаш ва уларни кўмир билан таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилди.
Вазирлик Telegram мессенжерида @maktablarga_komir_yetkazish_bot ботини ишга туширди. Жамоатчиликни мактабларни кўмир билан таъминлашга доир муаммоларни мазкур ботга юборишга чақирмоқда.
Мурожаатчилардан ўз хабарида мактаб рақами, туман (шаҳар) номи ва муаммо ҳақида маълумот юборишлари сўралади (ҳолат суратини ҳам юбориши мумкин). Мурожаатчилар шахси сир тутилиши таъминланиши айтилади.
Мавзуга оид
20:02 / 26.05.2026
1 июндан кўмир нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
08:31 / 30.03.2026