Йирик миқдордаги пиротехника воситалари йўқ қилинди
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда, А.А. исмли шахс хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 67290 дона пиротехника воситаларини ноқонуний сотаётган вақтда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.
Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган масъулияти чекланган жамият номига олиб келинган ёғоч маҳсулотлари орасига йирик миқдордаги пиротехника воситалари ва биофаол қўшимчалар яширилганлигини аниқлаб, мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди ҳукмига мувофиқ умумий қиймати 4 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 102 118 дона пиротехника воситалари ҳамда 5 613 дона сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчалар Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда тегишли идоралар вакиллари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Мавзуга оид
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023
Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларини аниқлаш тартиби ўзгаради
08:28 / 28.12.2022