Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда президент сайловларидаги овозларни қайта ҳисоблашга тўсқинлик қилинмоқда
Афғонистоннинг 7 та вилоятида бир қатор гуруҳлар президент сайловларидаги овозларни қайта ҳисоблаш жараёнига тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда Афғонистон мустақил сайлов комиссияси маълум қилди.
Комиссия раҳбари Ҳаво Алам Нуристонийнинг таъкидлашича, бугунги кунга келиб 24 та вилоятда овозлар қайта ҳисоблаб бўлинган, яна учта вилоятда давом этмоқда.
Нуристонийнинг маълум қилишича, мамлакатнинг 7 та вилоятида у ёки бу номзодни қўллаб-қувватловчи турли гуруҳларнинг норозиликлари сабабли қайта ҳисоблашни ўтказишнинг имкони бўлмаяпти. Шу сабабли, сайловлар натижаларини белгиланган муддатда эълон қилишга муваффақ бўлинмаяпти.
Афғонистон президентига номзодлар Абдуллоҳ Абдуллоҳ, Раҳматулла Набил, Ҳақим Турсун ва Гулбиддин Ҳикматиёр овозлар қайта ҳисобланишига қарши чиқишмоқда.
Сайловлар 28 сентябрда бўлиб ўтганди. Президент лавозимига асосий номзодлар амалдаги президент Ашраф Ғани, бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ, “Ҳизб-и Исломий” ҳаракати етакчиси Гулбиддин Ҳикматиёр ҳисобланади.
Мамлакатнинг “Толибон” назоратидаги 10 та вилоятида овоз бериш ўтказилмаган.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026