Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда толиблар ҳужуми оқибатида саккиз ҳарбий ҳалок бўлди
Фото: AP Photo / Massoud Hossaini
Толибларнинг Дайкунди вилоятида толибларнинг назорат-ўтиш пунктларига ҳужум қилиши оқибатида саккиз нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлди, яна уч нафар ҳарбий жароҳат олди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.
Вилоят ҳокимияти вакили Сокини Эҳсонийнинг маълум қилишича, "Толибон" ҳаракатининг бир гуруҳ жангарилари Кажран уездидаги иккита назорат-ўтиш пунктига ҳужум қилган. Шундан сўнг отишма бошланиб, тўрт соат давом этган.
"Саккиз нафар ҳарбий ҳалок бўлди ва уч нафари жароҳат олди", - деди Эҳсоний.
Унинг сўзларига кўра, толиблар орасида ҳам йўқотишлар бўлган, аммо ўлдирилган жангариларнинг аниқ сони маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026