Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ўз қўшинлари сонини сезиларли қисқартиришни режалаштирмоқда
Британиянинг қуруқликдаги қўшинлари сони 100 йил ичидаги минимал даражагача қисқартирилмоқчи. Шунингдек, Британия армиясининг энг янги авиаташувчи кемаларидан бирини АҚШга бериш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Sunday Times ншри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Лондон мудофаага ялпи ички маҳсулотнинг камида 2 фоизини ажратмоқчи, қўшинлар сонини эса 80 мингдан 60-65 минг кишигача қисқартирмоқчи.
Британия мудофаа вазири Бен Уоллес харажатларни камайтириш учун НАТО ёки АҚШга энг янги авиташувчи кемалар ижарага берилиши мумкинлигини айтган.
Қироллик қуролли кучларидаги манбанинг маълум қилишича, британиялик ҳарбийлар бу кемаларни ёқтиришмайди ва уни “бефойда нарса” деб ҳисоблашади, АҚШ армиясида эса аксинча айнан шу кемаларга қизиқиш баланд ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026