«Бунёдкор» 3-ўринга кўтарилди: Суперлигада 24-турдан кейин турнир жадвалидаги ҳолат
24 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тури доирасида учта учрашув бўлиб ўтди.
«Сурхон» Термизда Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 63-дақиқада Дарко Станоевич томонидан урилди. У узоқ масофадан жарима зарбасини ижро этиб, тўпни дарвозага жойлаштириб қўйди.
Бу натижадан кейин «Сурхон» очколари сонини 35тага етказди ва турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. «Сўғдиёна» эса 38 очко билан 4-ўринни эгаллаган.
Амалдаги чемпион «Локомотив» «Андижон» меҳмони бўлди ва йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. «Темирйўлчилар» сафида Жамшид Искандаров (40), Остон Ўрунов (68) ва Сардор Мирзаев (70) биттадан гол уришди, яна бир гол мезбонлар ҳимоячиси Илдар Маматказин (88) номига автогол сифатида ёзилди.
Бу натижадан кейин «Локомотив» очколари сонини 45тага етказди ва иккинчи ўринни мустаҳкамлади. «Андижон» эса 24 очко тўплаб 11-поғонани банд қилиб турибди.
24-тур доирасидаги сўнгги ўйинда Вадим Абрамов бошчилигидаги «Бунёдкор» жамоаси «Навбаҳор»ни қийинчилик билан мағлуб этди.
Ҳисобни 9-дақиқада Нурилло Тўхтасинов очган бўлса, 34-дақиқада Азизбек Турғунбоев жарима зарбасини аниқ ижро этиш орқали мувозанатни тиклади.
Ўйиннинг кульминацион воқеаси 67-дақиқада кузатилди. Игорь Голбан ўз жарима майдонида рақибига нисбатан қўполлик ишлатди дея, ҳисоблаган бош ҳакам пенальти белгилади. Хуршид Ғиёсов бундан унумли фойдаланди – 2:1.
Ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 39тага етказган «Бунёдкор» турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди. «Навбаҳор» эса (31 очко) 8-ўринга тушди.
Суперлига. 24-тур. 24 ноябрь (якшанба)
«Сурхон» – «Cўғдиёна» - 1:0
Гол: Дарко Станоевич 62.
«Сурхон» Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Саломов, Абдулазиз Юспов (Шохназар Норбеков, 71), Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич, Асрор Ғофуров.
«Cўғдиёна»: Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Санжар Рашидов (Ойбек Нурматов, 75), Шоҳруз Норхонов, Жамшид Болтабоев, Жасур Ҳасанов (Муҳаммаданас Ҳасанов, 82), Даниэль Насриддинов (Иззат Абдуллаев, 54), Никола Милинкович, Шерзод Файзиев.
«Андижон» - «Локомотив» - 0:4
Голлар: Жамшид Искандеров 40, Остон Урунов 68, Сардор Мирзаев 70, Илдар Маматказин 88 (ўз дар.).
«Андижон»: Виталий Мирний, Илдар Маматказин, Аброр Хусинов, Бобуржон Акбаров, Рўзимбой Аҳмедов, Дониёр Исмаилов, Қаҳрамон Баҳодиров, Хушнудбек Авилов (Давронбек Исоқов, 65), Дилшод Раҳматуллаев (Бахтиёр Қосимов, 63), Фарҳод Бекмуратов, Шаҳзод Убайдуллаев,
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Остон Урунов, Йован Жокич, Жамшид Искандеров (Смит Медина, 87), Арсланмират Аманов (Иброҳим Ғанихонов, 78), Диёр Туропов, Сардор Мирзаев.
«Бунёдкор» – «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: Нурилло Тўхтасинов 9, Хуршид Ғиёсов, 67 (пен.) - Азизбек Турғунбоев 34.
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Шоҳруҳ Гадоев, Санжар Рихсибоев (Жасур Жалолиддинов 49, Владислав Нуриев, 90+3), Хуршид Ғиёсов (Санжар Турсунов, 71).
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Ғиёсжон Комилов, Аббосжон Ғуломов (Азиз Ибрагимов, 62), Нодир Мавлонов, Амирбек Жўрабоев (Шаҳзод Шайманов, 59), Иван Соловьев (Аюбхон Нўъмонов, 76), Азизбек Турғунбоев, Александр Касьян.
Суперлига 24-туридан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
17:43 / 30.11.2024
Суперлига. «Металлург» «Насаф»ни мағлуб этиб «Локомотив»ни Пролигага равона қилди, ОКМК ўз тарихида илк бор кумуш медалларни қўлга киритди
19:03 / 18.11.2024
ПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
21:55 / 19.10.2024
Суперлига ўйини ярим соатга тўхтаб қолди. ПФЛ ўйин комиссарининг ИИБ бўлинмасига олиб кетилиши бўйича баёнот берди
08:00 / 09.09.2024