Ўзбекистон | 20:40 / 25.11.2019
17368
2 дақиқада ўқилади

Депутатликка номзод Сергели тумани номини ўзгартиришни таклиф қилди

«Адолат» СДП марказий кенгаши Тошкент шаҳар Юнусобод тумани «Минор» 50-округидан депутатликка номзод Рустам Умаров Сергели туманининг номини ўзгартиришни таклиф қилди.

Номзоднинг фикрича, туманнинг аталиши асл номидан узоқлашиб, ўзгариб кетган. Яъни Сирғали эмас, Сергели деб юритилмоқда. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳам туман номини аксарият ҳолларда Сергели деб аташи, автобус ва плакатларда ҳам Сергели деб ёзилиши хато саналиб, ўзгартиришга асос деб билмоқда.

Номзод мана шу камчиликларни инобатга олиб, туман номида янгича дунёқараш ва ўзгаришларнинг негизи бўлиши керак, деган фикрни илгари сурган.

«Сергели — асли Сирғали ота туманининг номи руслашиб кетган. Туман номини ўзгартиришни ва замонавий даврга муносиб ном беришни таклиф этаман. Президентимиз ташаббуси ва шижоатларини инобатга олиб, елкадош бўлиш ҳар биримизнинг ватан равнақи йўлидаги мажбуриятимиздир. Шундай экан, замонавий ёшларимизнинг келажаги ва она тилимизни соф ҳолда сақлаш мақсадида ушбу туманга Истиқбол дея ном беришни мақсадга мувофиқ деб биламан», дея номзоднинг сўзларини келтирган ЎзА.

Мавзуга оид