Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Исузу» ва «Дамас»га ортилган 710 млн сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар фош этилди
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган қўшни мамлакат билан чегарадош ҳудуддаги айланма йўллар орқали ҳаракатланиб келаётган фуқаро У.К.бошқарувидаги “Исузу” ва фуқаро К.Н. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашиналар тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.
Натижада, “Исузу” автоуловининг юкхонасида 667,6 миллион сўмлик ва “Дамас”нинг юкхонасида 42,1 миллион сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа турдаги товар-моддий бойликлари борлиги аниқланди.
Тезкор суриштирувлар натижасида аниқланишича, ушбу умумий қиймати 709,7 миллион сўмни ташкил этувчи товарлар “Исузу”да келаётган фуқаро У.М.га тегишли эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026