Жаҳон | 19:40 / 25.11.2019
8758
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусь мухолифати хориждан «катта пул» олаётганини маълум қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатдаги мухолифат америкалик ва германияликлардан «катта пул» олаётганини айтди.

"Сизлар (Швеция ва Финляндия ташқи ишлар вазирлари) мухолифатга пул берманглар. Улар пул беришяпти, булар эса у пулларга автомобиллар сотиб олишяпти, қасрлар қуришяпти. Катта пул келяпти. Ҳаммасини кўриб турибмиз. Биз кўрмаётганни россияликлар айтишяпти. Одатда Литва, Польша орқали пул келяпти. Америкаликлар, немислар яхши молиялаштиришяпти. Мухолифат яхши яшаяпти. Уларга ҳокимият, бошоғриқнинг нима кераги бор?" – деди Лукашенко.

БелТАнинг хабар беришича, Лукашенко ўзи билан учрашган Швеция ва Финляндия ташқи ишлар вазирлари яқинда сайланган Беларусь парламентида ғарбпараст мухолифатчилар йўқлигидан норози бўлишганига эътибор қаратган. 

"Парламентнинг аввалги таркибида (мухолифатдан) уч киши бор эди, бу сафар бирорта ҳам йўқ. Бунга мен сабабчи эмасман. Одамлар уларни қўллаб-қувватламаса, мен нима қилай?" – деди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда 17 ноябрь куни парламент сайловлари бўлиб ўтди.

Мавзуга оид