Жаҳон | 23:26 / 25.11.2019
7398
1 дақиқада ўқилади

Миллиардер Бернар Арно компанияси 16 млрд долларга заргарлик компаниясини харид қилди

Франциянинг ҳашамат буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи LVMH — Louis Vuitton Moёt Hennessy компанияси 16,2 млрд долларга трансмиллий заргарлик компанияси Tiffany’ни сотиб олганини тасдиқлади.

Миллиардер Бернар Арнога тегишли LVMH’да ушбу харид компанияга АҚШ бозоридаги позицияларини мустаҳкамлаб олишга ёрдам бериши ҳамда ўзининг соатсозлик ва заргарлик бизнесига “янги ўлчов бериши” айтилган. Tiffany компания тарихидаги энг йирик харид бўлган.

LVMH компанияси Louis Vuitton, Givenchy, Guerlain, Kenzo, Moёt & Chandon, Hennessy ва бошқа савдо белгилари остида ҳашамат буюмлари ишлаб чиқаради. Компания бош қароргоҳи Парижда жойлашган. 1837 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Tiffany & Co компанияси эса заргарлик ва ҳашамат буюмлари ҳамда аксессуарлар ишлаб чиқаради. 

Мавзуга оид