Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио АҚШнинг ядровий салоҳияти мустаҳкамланиши тарафдори эканини маълум қилди
Япония ҳукумати АҚШнинг ҳарбий ва ядровий салоҳияти мустаҳкамланиши тарафдоридир.
Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга Рим папаси Францискнинг атом энергиясидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш ахлоққа зид эканлиги тўғрисидаги сўзларига изоҳ бериш чоғида маълум қилди.
"АҚШнинг ҳарбий кучи, жумладан ядровий қуролларини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли ва аниқ йўлидир", - деди у.
У шу билан бирга Токио ядровий қуролларни йўқ қилишга уринишни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Рим папаси Франциск Хиросимадаги Тинчлик боғига ташрифи вақтида атом энергиясидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш ва ядро қуролига эга бўлишни ахлоққа зид деб айтганди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026