Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Кореяга ишга юбориш учун 4000 доллар талаб қилган шахс қўлга тушди
Фарғонада Кореяга ишга юбориш учун 4000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда, фуқаро А.Ч., танишлари орқали Корея давлатига ишга юбориши эвазига фуқаро Ш.У.дан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Ч.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.
Маълумотда таъкидланишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026