Жамият | 11:39 / 26.11.2019
13501
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада тадбиркордан 60 000 доллар талаб қилган аёл ушланди 

Фото: REUTERS

Фарғонада тадбиркордан 60 000 АҚШ доллари талаб қилган аёл ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. 

Унда М.Ю. исмли аёл, тадбиркор Д. билан боғлиқ видеоёзувларни тарқатиб рақобатчи тадбиркорлар ўртасида обрўсизлантириш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 60 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

Бош прокуратура хабарига кўра, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид