Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта миқдордаги гиёҳвандлик моддасини пулламоқчи бўлган шахслар ушланди
Жиззах вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Жиззах шаҳрида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда гиёҳфурушлик билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бу ҳақда Postda.uz хабар берди.
Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Нурзиё кўчасида яшовчи, 1996 йилда туғилган О.Б. ва Наманган вилоятининг Чуст тумани Ахча қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган Ў.Х. шаҳарнинг Қассоблик маҳалласи ҳудудида жойлашган «Бек» чойхонасида жиноят устида қўлга олинди. Ушбу фуқаролар бу ерда 4 килограмм 650 грамм гиёҳвандлик моддасини пуллаётган бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
13:52 / 11.06.2026