Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко спортни сиёсат ва қоидасиз уруш деб атади
Спортга сиёсат кириб келди ва у мусобақалардан қоидасиз урушга айланди, деб ҳисоблайди Беларусь президенти Александр Лукашенко. "БелТА"нинг хабар қилишича, у спортчи ва мураббийларга давлат мукофотларини топшириш чоғида ана шу сўзларни айтди.
"Қаерда америкалик ёки хитойлик бўлмаган спортчини кўришса, унга босим ўтказишни бошлашади", - деди Лукашенко.
У допинг қабул қилишда гумонланиб мусобақалардан четлаштирилган беларуслик баландликка сакровчи Дмитрий Набоковни мисол тариқасида келтирди. Лукашенконинг айтишича, спортчини "у Олимпиадада кимгадир халақит қилиши мумкин" деган фикрда "арзимаган нарса" учун жазолашган.
"Бунга тайёр туриш керак. Бу қоидасиз уруш. Урушда қоида кам бўлади, бу ерда эса ҳеч қандай қоида йўқ. Бу ерда асирга олишмайди, қўпол қилиб айтганда, дарҳол отиб ташлашади, ҳаттоки финиш тасмасига етиб боришга ҳам улгурмайсан", - деди Беларусь президенти.
Мавзуга оид
10:05 / 10.07.2026
Лукашенко: Ўзбек оилаларини Беларусда кўришни истаймиз
18:21 / 09.07.2026
Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар якунларини сарҳисоб қилди
16:49 / 09.07.2026
Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
14:43 / 09.07.2026