Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миробод туманида юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
2019 йилнинг 26 ноябрь куни соат 12:36да Тошкент шаҳри Миробод тумани “Байналминал” маҳалласи Оғабегим кўчасида жойлашган 30-уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, воқеа жойига 3та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 7 дақиқада етиб борган.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:56да қуршаб олинган ва соат 12:59да тўлиқ бартараф этилган ҳамда аланга қўшни хонадонларга ўтиб кетиши олди олинган. Ёнғиндан уйнинг 90 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 50 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг ўғли фуқаро И.Е.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Мавзуга оид
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:59 / 19.02.2026
Олмазор туманидаги собиқ “Мушки Анбар” кафесида ёнғин содир бўлди
09:58 / 19.02.2026