Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги муштлашув бўйича маълумот берди
24 ноябрь куни Москвада Ўзбекистон ва Қирғизистондан бўлган меҳнат муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув рўй берди. Интернетда ушбу оммавий муштлашув видеоси ҳам тарқалган, унда белкурак ва ломлар билан қуролланган ўнлаб ишчилар жанжалига гувоҳ бўлиш мумкин.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлими 2019 йил 24 ноябрь куни Москва шаҳрида оммавий муштлашув содир бўлгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида айтилишича, мазкур ҳодиса натижасида 15 нафар шахс, жумладан 10 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Олинган маълумотларга кўра жароҳатланганлар мавжуд эмас, низо футбол мусобақасида қоидалар бузилиши натижасида келиб чиққан.
Айни пайтда дастлабки тергов амалга оширилмоқда. Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган.
ТИВ хабарида бир киши ҳалок бўлгани қайд этилган. Хусусан, Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Эслатилишича, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
21:09 / 13.05.2026
Россиядаги фабрикада ўзбекистонлик ва бангладешлик ишчилар муштлашди
13:08 / 13.05.2026