Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонлик ёшларнинг яна бир гуруҳи таҳсил олиш учун Ўзбекистонга келди
Ўзбекистонда олий маълумот олиш ва малакали мутахассис бўлиш истагида ташриф буюрган 147 нафар афғонистонлик ёшлардан иборат делегация 2019 йил 25 ноябр куни “Ҳайратон” чегара постида тантанали кутиб олинди.
Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғон фуқароларини ўқитишга мўлжалланган таълим марказида таҳсил олишади.
Афғонистонлик ёшлардан 119 нафари Ўзбек тили ва адабиёти, 18 нафари Акушерлик ва ҳамшира иши ҳамда 10 нафари Ер усти транспорт тизимлари ва эксплуатация, локомотив ва вагонлар иши таълим йўналишларида ўқишади.
Талабаларга машғулотлар олиб бориш учун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясидан профессор-ўқитувчилар жалб этилган, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026