Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Орқада қолма, Payme-ла тўла!
Тош асридан салом
Яқинда Payme тўлов сервисининг реклама кампанияси бошланди, унда ғор одамлари замонавий инсоннинг кундалик муаммоларини ечишга ҳаракат қиладилар. Кампания қандай ташкил этилганлиги, нега бу жуда кулгили бўлиб чиққани ва истеъмолчи учун унинг фойдаси ҳақида пресс-релизда айтиб ўтамиз.
Замонавий тўлов сервислари пайдо бўлгунга қадар одамлар вақтлари ҳамда шахсий қулайликларидан воз кечиб навбатда туришар, картадан нақд пул ечиб олишарди. Буларнинг ҳаммаси асосий хизматлар: электр, газ, сув, интернет ёки уяли алоқа тўловлари учун амалга ошириларди. Бугунги кунда ҳар бир киши смартфон орқали тўловларни амалга ошириш имкониятига эга. Асосий масала эса бу ҳақида барчанинг хабар топишидир.
«Ушбу концепт – кундалик ҳаёт ва бизнинг унга нисбатан муносабатимизга қаратилган киноя, шу билан бирга бу ҳазил ва контраст призмаси орқали кўрсатилган ҳақиқатдир» - Payme маркетинг директори иқтибоси.

Реклама кампанияси одамларни маҳсулот билан таништириши ҳамда оддий мисоллар ва қизиқарли тасвирлар билан унинг қулайлигини кўрсатиб бериши керак эди. Айнан шунинг учун ғор одамларига мурожаат қилдик.
Ушбу концепт – кундалик ҳаёт ва бизнинг унга нисбатан муносабатимизга қаратилган киноя, шу билан бирга бу ҳазил ва контраст призмаси орқали кўрсатилган ҳақиқатдир. Барчамиз ХХI аср одамлари, ривожланган ва замонавий бўлишимизга қарамай, баъзида бизни довдиратадиган муаммоларга дуч келамиз. Сиз эрталаб компьютерни ёқасиз, аммо интернет йўқ – янги ой учун тўлашни унутгансиз. Бу эса сизни ўйга солиши табиий. Энг яқин терминални топиш ёки провайдер офисига бориш керак. Айнан шу ерда замонавий одамнинг сурати йўқолиб унинг ўрнига қайғули ғор одам тасвири намоён бўлади.
Бу кулгили бўлиб чиқди, чунки бу ҳар биримиз ҳақимиздаги кичик ҳақиқатдир. Payme бизни ушбу ноқулай туйғудан халос қилиш ва тараққиёт ғилдирагини олдинга силжитишга ундайди. Истеъмолчи учун фойда маҳсулотнинг ўзида, кампания мақсади эса бу фойда ҳақида айтиб ўтишдир.
Консепция FCB Artgroup Uzbekistan халқаро реклама агентлиги томонидан ишлаб чиқилган. Кампания барча ОАВда – ТВ-роликлар, рақамли ва ташқи рекламада кенг тарқалди.
Payme иловасини ҳавола бўйича юклаб олиш: payme.uz/getapp
Payme нинг кеча-ю кундуз ишлайдиган қўнғироқлар маркази:
+998 781 502 245
+998 712 000 205
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:46 / 19.05.2026
Тўлов қилишда қайси усулларни танлаймиз ва бунда ким етакчилик қилмоқда?
17:00 / 09.12.2025
Маъноли совғалар улашинг: payme Янги йил арафасида аёллар бизнесини қўллаб-қувватлашга чорламоқда
19:00 / 19.02.2025
Payme’да шахсни тасдиқлаш: бу нима учун керак ва қандай ўтиш мумкин?
14:43 / 30.01.2025