Жамият | 09:08 / 27.11.2019
5669
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиб бериш эвазига 16 500 доллар талаб қилган шахс ушланди

Иллюстратив фото

Андижонда тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиб бериш эвазига 16 500 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро М.А. фуқаро Н.С.га юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳудудидан мебель ишлаб чиқариш ва иссиқхона қуриш учун 2 га. ер ажратиб беришга кўмаклашиш эвазига 16 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид