Тақдимот – дўстлигимизнинг бошланиши бўлсин - «Кўнгил кўзи» лойиҳасидан навбатдаги ташаббус
«Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида Ўткир Ҳошимовнинг «Муҳаббат» асари, физика, кимё, алгебра таҳлили ва асослари дарсликлари Брайль ёзувида чоп этилди.
«Кўнгил кўзи» - кўзи ожиз болалар учун янгича имкониятлар тақдим этаётган, уларнинг китобхонликка қизиқиши ва келажакка интилиши учун мотивация бераётган лойиҳа.
Бугун, 27 ноябрь куни ушбу лойиҳа доирасида ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаблари учун Брайль ёзувида чоп этилган физика, кимё, алгебра ва таҳлил асослари дарсликлари, шунингдек, Ўткир Ҳошимовнинг «Муҳаббат» асарининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Ахборот ва оммавий коммуниациялар агентлиги ходимлари, 77-сонли ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернати ўқитувчилари ва ўқувчилари, журналистлар иштирок этди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжоновнинг қайд этишича, ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактабларида Брайль ёзувидаги дарсликларга талаб катта бўлиб, айни пайтда бу муаммони бартараф этиш учун агентлик қошида махсус нашриёт фаолият юритмоқда.
Шунингдек, тақдимотда агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам сўзга чиқиб, тақдимотга алоҳида тайёргарлик кўрилгани ва дўстона муҳитда ўтишига алоҳида эътибор қаратилганини айтиб ўтди.
«Ўйлайманки, бу тақдимот дўстлигимизнинг бошланиши бўлади. Бундан кейин «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида янги-янги совғалар билан тез-тез сизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», дея таъкидлади Саида Мирзиёева ўз нутқида.
Кўтаринки кайфият ва мулоқот тарзида ўтган тақдимотда 77-сонли ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернати ўқувчилари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарларига ўз саволлари билан мурожаат қилишди.
Жумладан, агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева «Ҳаётдаги энг асосий мақсадларингиз нима?», «Қайси бадиий асарларни яхши кўрасиз?», «Мусиқа асбобларини чалиш қўлингиздан келадими?» каби болалар томонидан берилган турли саволларга жавоб берди, уларга китоб танлаш, мақсад қўйиш борасида тавсиялар берди.
Шунингдек, болалар берган таклифлар ва мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиши ва ечим йўллари топилишига агентлик раҳбарияти томонидан ваъда берилди.
Масалан, кўзи ожиз болалар учун барча умумтаълим фанларидан олимпиадалар йўқлиги, Брайль ёзувида чоп этилган чет тилидаги бадиий китоблар ва ўқув дарсликлари камлиги борасида берилган мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
11:41 / 11.11.2024
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
18:37 / 30.10.2024
Саида Мирзиёева Fashion Trust Arabia тақдирлаш маросимида иштирок этди
20:53 / 28.10.2024