Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla ўз машиналаридаги ойна тозалагичлар ўрнига лазер қурилма қўллайди
Tesla Motors компанияси машиналаридаги ойна тозалагичларни лазер қурилма билан алмаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Electrek нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, компания бу қурилмани патентлаштирган.
Таъкидланишича, лазер қурилма автоматик равишда ёқилади. Бу эса ойнанинг тозалигини аниқловчи сенсор ёрдамида амалга оширилади.
Лазер қурилма автомобилнинг нафақат олд ойнасини, балки ён ойналари ва орқа ойнасини ҳам тозалайди. Лазер тозалагичлар учун ҳеч қандай тозаловчи суюқлик керак бўлмайди.
Шу билан бирга, лазерлар кучли ёғингарчилик вақтида қандай ишлаши ва ҳайдовчи ҳамда йўловчилар кўзларига қанчалик хавфсизлиги борасида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
07:48 / 24.05.2026