Жамият | 15:20 / 27.11.2019
12329
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда фуқаронинг 545 минг АҚШ доллари МИБ томонидан ундириб берилди

МИБнинг Тошкент шаҳар Учтепа туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг 13 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 02.07.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Ю.дан ундирувчи А.Н. фойдасига 545.000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарарни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 2019 йил 14 сентябрь куни қарздор М.Ю.нинг доимий рўйхатда турадиган манзили бўйлаб борилиб, бирламчи эҳтиёжга кирмайдиган 31 дона мол-мулклар хатланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 232-233-моддалари билан огоҳлантирилиб, сақлаш учун топширилган.

Бундан ташқари, 2019 йил 25 сентябрь куни қарздорнинг яшаш манзили яъни Учтепа тумани, 1-тор Изза кўчасига чиқилиб, бирламчи эҳтиёжга кирмайдиган 45 дона мол-мулклар хатланган ва огоҳлантирилиб, сақлаш учун топширилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номида мавжуд бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар берилган ва олинган жавобларга асосан қарздорнинг номида автотранспорт воситалари ҳамда кўчмас мол-мулк йўқлиги аниқланган.

2019 йил 5 ноябрь куни ундирувчи А.Н. бюронинг Учтепа туман бўлимига ташриф буюриб, унинг фойдасига ундирилиши керак бўлган 545.000 АҚШ доллари, яъни ундирув кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича 5.159.515.000 сўм пулни қарздор М.Ю. жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётгани сабабли унинг оила аъзоларидан тўлиқ олганини маълум қилган ва бу ҳақда тегишли тартибда тилхат ёзиб берган.

Мавзуга оид