Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлалик ҳарбийлар гиёҳвандлик моддаси олиб кетаётган самолётни уриб туширди
Венесуэла қуролли кучлари мамлакат ҳаво сарҳадини кесиб ўтишга уринган бортида гиёҳвандлик моддалари бўлган самолётни уриб туширди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари стратегик қўмондонлигининг Twitter саҳифасида маълум қилинди.
Бу наркомафиянинг ноябрь ойида Венесуэла орқали ўтишга уринган учинчи самолётидир. Аввалги икки самолёт 17 ва 19 ноябрь куни аниқланганди.
Август ойида Венесуэла қуролли кучлари Колумбиядан гиёҳвандлик моддалари олиб келаётган иккита самолётни уриб туширганди.
2013 йилда Венесуэла президенти Николас Мадуро наркомафиянинг мамлакат ҳудуди узра учиб ўтадиган ҳар қандай самолётини уриб туширишга рухсат берувчи қонун тасдиқланганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026