Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доғистонда қотилликлар ва терактга алоқадор 250 кишилик жиноий тўда фаолиятига чек қўйилди
Доғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари “Шараповские” деб номланган уюшган жиноий тўда фаолиятига чек қўйишди. Бу ҳақда Федерал хавфсизлик хизматида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, гуруҳга 250 дан кўпроқ киши, жумладан Доғистон ички ишлар вазирлигининг 2007-2015 йиллардаги амалдаги ходимлари, республиканинг адвокатлик палатаси адвокатлари ва яширин террорчилик гуруҳлари аъзолари кирган.
ФХХнинг маълум қилишича, тўда аъзолари 2007-2015 йилларда Доғистон ва Москвада бир қатор бизнесменлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ўлдирилишига, одамлар ўғирланишига, товламачилик, ўғрилик ва босқинчиликларга алоқадор бўлган.
Шунингдек, гуруҳ аъзолари 1998 йилда Маҳачқалъада теракт содир этишган. Бу теракт оқибатида бир неча ўнлаб одам ҳалок бўлган, юздан кўпроқ одам жароҳатланган.
ФХХда таъкидланишича, ушбу жиноятларнинг асосий ташкилотчилари ва ижрочилари қўлга олинганлар.
Мавзуга оид
09:11 / 10.06.2026
Доғистонда магистрал газ қувурида портлашлар юз берди
09:41 / 20.05.2026
Доғистонда сақланаётган 24 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади
15:04 / 06.04.2026
Доғистонда сув тошқинлари оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
18:30 / 05.04.2026