Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларнинг банк ҳисобварақлари ва банк карталарига тақиқ қўйилиши тўхтатилмоқда — МБ
27 ноябрдан коммунал хизматлар бўйича мажбурий тўловлар учун қарздор истеъмолчиларнинг банк карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобрақамларидан низосиз тартибда ҳисобдан чиқариш ва тақиқ қўйиш бекор бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабарномасида маълум қилинган.
«Фуқаролардан, уларнинг банк депозит ҳисобварақларидаги (шу жумладан банк карталаридаги) маблағлар Мажбурий ижро бюросининг талабномаларига асосан хатланганлиги юзасидан шикоят ва эътирозлар келиб тушиши ҳолатлари ошганлиги сабабли, ҳозирги пайтда фуқароларнинг ҳисобварақларига тақиқ қўйиш тартиби қайта кўриб чиқилмоқда.
Банк хизматлари истеъмолчиларининг омонатлари ва жамғармаларига нисбатан амалга оширилиши мумкин бўлган ноқонуний ва нотўғри ҳаракатлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида, фуқароларнинг банк ҳисобварақларига ва банк карталарига тақиқ қўйилиши тўхтатилмоқда.
Шунга кўра, Мажбурий ижро бюросининг барча ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банклари мазкур қарор ҳақида, шунингдек Бюро томонидан жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларига нисбатан қўйилган барча талабномаларни ижросиз қайтариш юзасидан хабардор этилди», дейилади Марказий банк хабарида.
Мавзуга оид
11:46
500 минг сўмлик янги банкнот ҳақидаги хабарлар асоссиз — Марказий банк
10:32 / 16.05.2026
Банкоматда муаммога учраган мижоз сарсон бўлмаслиги керак — Марказий банк
07:50 / 04.05.2026
Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнотдан энг кўп фойдаланилмоқда
11:34 / 30.04.2026