Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент божхонага оид қарор имзолайди. 1 январдан бошлаб янгича тартиб ўрнатилади
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш режими қабул қилинади. Президентнинг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими”га жойлаштиришни соддалаштириш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
2020 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
а) товарни божхона ҳудудида қайта ишлашга қуйидаги талабларга ва шартларга риоя этган ҳолда йўл қўйилади:
олиб кирилган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш;
қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормасини белгилаш;
товарларни тақиқ ва чекловлардан истисно этиш;
б) товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари қуйидагилардан иборат:
товарларни ишлаб чиқариш;
товарларни қайта ишлаш, шу жумладан монтаж қилиш, йиғиш, ёки бошқа товарларга мослаштириш;
товарни таъмирлаш, шу жумладан уни тиклаш ва иш ҳолатига келтириш;
қадоқлаш, ўраш ва саралаш;
товарларни тозалаш.
Давлат божхона қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б.Азимов зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026