Ўзбекистон | 19:10 / 28.11.2019
12885
2 дақиқада ўқилади

Қўқонда метан қуйиш шохобчалари чекланган газ етказиб бериш тартибига ўтказилди

Фото: «Sof.uz»

Ҳаво ҳарорати кескин пасайиши натижасида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрига табиий газ етказиб берадиган тақсимлаш станцияларида кириш босимининг пасайиши кузатилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

«Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида шаҳримизга табиий газ етказиб берадиган тақсимлаш станцияларида кириш босимининг пасайиши кузатилмоқда.

Шуни инобатга олган ҳолда, вилоят газ идорасининг хабарномасига асосан шаҳримизнинг айрим улгуржи табиий газ истеъмолчилари, шу жумладан метан қуйиш шохобчалари, вақтинчалик чора-тадбир сифатида, чекланган газ етказиб бериш тартибига ўтказилмоқда.

Бунинг натижасида, шаҳар туғруқхонаси, Гўдаклар уйи, Меҳрибонлик уйи, 9 ва 5-махсус интернатлар, 2, 3, 5, 27, 48, 53, 54, 55, 56, 57-маҳаллаларга етказиб бериладиган газ босимини 2,8 атмосферадан 4 атмосферагача кўтаришнинг имкони бўлди.

Айни пайтда шаҳримизга кириб келадиган газ босимини кўтариш чоралари кўрилмоқда.

Газ таъминоти чекланган хонадонлар эгаларига уйларини иситишда, хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда, алтернатив энергия манбаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Айни пайтда шаҳарга кириб келадиган газ босимини кўтариш чоралари кўрилмоқда», — дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга оид