Жамият | 15:20 / 28.11.2019
4088
1 дақиқада ўқилади

Сергелидан уй олиб беришни ваъда қилиб, 33 000 долларга алдаб кетган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди  

Пойтахтнинг Сергели туманида яшовчи С.Б. бухоролик Ғ.Ж.нинг ишончига кириб, ўзи яшаётган тумандан уй олиб беришни ваъда қилган.

Postda.uz'нинг хабар беришича, С.Б. Ғ.Ж.дан 33 минг АҚШ долларини олган. Сўнг, С.Б. ваъда қилинган уйни сотиб олади, фақат Ғ.Ж.нинг номига эмас, ўз номига расмийлаштирган.

Шунингдек, у кейинчалик уйни бошқа бировга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид