Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ тизимида неча нафар собиқ ходим хизматга қайта қабул қилингани очиқланди
Фото: ИИВ ахборот хизмати
ИИВ тизимида собиқ ходимларнинг 200 нафарга яқини хизматга қайта қабул қилинди. Бу ҳақда 28 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган “Ички ишлар органларининг фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолияти тўғрисида” мавзусидаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Тадбирда масъул шахсларга собиқ ички ишлар органлари ходимларининг мурожаатлари асосида уларнинг неча нафарининг хизматга тикланиши таъминлангани юзасидан савол берилди.
Жавобда айтилишича, ички ишлар органлари сафида хизмат қилган собиқ ходимларнинг ички ишлар органлари хизматига қайта тиклаш масаласидаги мурожаатларини ўрганиш давомида уларни хизматдан бўшатилишига сабаб бўлган ҳолатлар батафсил ўрганиб борилиши амалиёти йўлга қўйилган.
“Шу билан бирга, турли сабаблар билан асоссиз жавобгарликка тортилган деб топилиб, улар бўйича оқлов ҳукмлари чиқарилган ва ҳозирги вақтда ички ишлар органлари олдига қўйилган вазифаларни бажара олиши мумкин деб ҳисобланган собиқ ходимларнинг 200 нафарга яқинининг ички ишлар органлари хизматига қабул қилиниши таъминланди”, - дея жавоб беришган ИИВ масъул шахслари.
Мавзуга оид
10:56 / 17.04.2026
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига тўғридан тўғри мурожаат қилиш йўлга қўйилди
15:23 / 13.04.2026
«Дежурний жабрланувчилар» иши. ИИВ ҳолатни ўрганмоқда
19:02 / 01.04.2026
“Техпаспорт”нинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 апрелдан кейин олинган гувоҳномаларга тааллуқли бўлади
10:09 / 31.03.2026