LG Vivace кир ювиш машинаси: ақлли ва тежамкор!
«Хасис икки баробар тўлайди» – бу машҳур мақол ҳаммамизга жуда яхши таниш. Тежаш мақсадида биз арзон нарсаларни сотиб оламиз, лекин минг афсуски, улар тезда ишдан чиқади. Гаджетлар, кийим-кечак, техника – бизнинг кундалик ҳаётда доимо фойдаланадиган стандарт эҳтиёжларимиз жамланмасидир. Замонавий ҳаётнинг бу заруриятларнинг яхши тушунган ҳолда LG компанияси мутахассислари нафақат кийимларингиз умрини узайтирадиган, балки энг муҳими – вақтингиз ва пулингизни тежайдиган ноёб кир ювиш машинасини яратишди.
Биринчи ювишнинг ўзидаёқ шу вақтгача хизмат қилган барча моделларга нисбатан кир ювиш машинасининг янги авлоди LG Vivace'нинг афзалликларини баҳолай бошлайсиз. Унинг энг асосий афзаллигидан бири AI DD сунъий интеллекти мавжудлигидадир. Айнан у машинани мустақил равишда кийимларни ўлчаб, солинган матонинг турини аниқлаган ҳолда кир ювиш режимини танлайди. Барабан айланмасининг индивидуал режими ва тебраниш даражасини пасайтирувчи мукаммал амортизатор тизими кийимларнинг яроқсизлантириш эҳтимолини 18 фоизга камайтиради. Бу эса келаси мавсумгача янги либос, кийимлар тўпламини сотиб олиш ёки хона учун мос келадиган парда топишга ҳожат йўқлигини билдиради. Шунингдек, барабаннинг инновацион модели одатдагидан кўра кўпроқ кийимларни сиғдира олади! Шу билан бирга машина корпуси аввалгидек қолади, харид эса бунга мувофиқ, исталган уйда ўзига жой топа олади.
Ювиш технологияси майда қисмларигача пухта ўйлаб чиқилган. LG'нинг TurboWash 360 функцияси бор-йўғи 39 дақиқа ичида кир ювишни таъминлаб беради, 3D-насадка ва тўрт йўналишли пуркагич матоларни миллиметригача тозалайди, Steam+ технологияси кучли буғлаш ёрдамида 99,9 фоизгача турли аллергенлардан халос этади ва ғижимларни текислайди, бу каби имкониятлар эса LG Vivace'ни кичик болажонлар бор уйда энг яхши дастёрга айлантиради.
Агар сизга 10 килограммли юк камлик қилса, қўшимча мини-барабанли LG Vivace машинасини сотиб олишингиз мумкин. Бу – асосий кир ювишга айрим кийимларни солишни тез-тез унутиб қўядиганлар учун жуда ҳам зарур восита. Электр қувватига кетадиган харажат ўзгармайди, вақт ва пулни тежаш эса – мутлақо ортади.
Ва албатта, торт устидаги олча (унинг изларини сиз ҳам осонлик билан юва оласиз) – кир ювиш машинасини SmartThinQ иловаси орқали ўз смартфонингиздан бошқариш имкониятидир. Қўлингизнинг битта ҳаракати орқали сиз янги кирни ювишга қўйишингиз, диагностика ўтказишингиз, ювиш жараёнини кечиктиришингиз ва бошқа кўплаб функцияларни амалга оширишингиз мумкин.
LG маҳсулотларини харид қилиш бўйича қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилинг:
- «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
- «Ипак Йўли» бозори (собиқ «Абу-Сахий»);
- MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
- «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
- «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).
Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.
LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Facebook: fb.com/LGUzbekistan
Instagram: @LGUzbekistan
Telegram: t.me/lguzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022