Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой БМТни Ҳонгконг ишларига аралашишда айблади
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелетнинг Ҳонгконг ҳақида The South China Morning Post нашрида чоп этилган мақоласи Хитой ҳукумати томонидан кескин норозиликка сабаб бўлди.
Бачелет ўз мақоласида Ҳонгконгда намойишчиларни тарқатиш учун қаттиққўллик қилаётган полициячилар устидан шикоятларни тергов қилишга чақирган.
Хитойнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси мақолани “номақбул изоҳ” ва “мамлакатнинг ички ишларига аралашув” деб атаган.
Пекинда таъкидланишича, БМТ томонидан бундай қўллаб-қувватлов намойишчиларни янада кескинроқ ҳаракатларга ундайди, ваҳоланки айни вақтдаги биринчи навбатдаги вазифа “тартибни тиклаш” ҳисобланади.
“Биз шуни таъкидламоқчимизки, Ҳонгконг Хитойнинг бир қисмидир ва Ҳонгконг ишлари Хитой ички ишлари ҳисобланади. Уларга бирорта давлат, ташкилот ёки одам бирор-бир шаклда аралашмаслиги лозим”, дейилган Хитой томони баёнотида.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп “Ҳонгконгда инсон ҳуқуқлари ва демократиянинг ҳимояланиши тўғрисида”ги ҳамда Ҳонгконгга муайян турдаги полиция анжомларини етказишни тақиқлаш тўғрисидаги қонунларни имзолаганди.
Мавзуга оид
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
22:15 / 09.06.2026