Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 1,1 миллион донадан ортиқ пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош этилди
Куни кеча Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тезкор тадбир давомида фуқаро А.Т бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида автомашина юкхонаси ва салонида умумий қиймати 55,8 миллион сўмлик 558 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона туманида яшовчи фуқаро Н.Ш.нинг хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув жараёнида ушбу хонадонда ноқонуний тарзда умумий қиймати 69,6 миллион сўмлик 571 254 дона пиротехника воситалари сақланаётгани аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 1 129 254 дона пиротехника воситаларини республикамиз ҳудудига яширинча олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026