Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция Ливия элчиси Туркия билан денгиз ҳудуди бўйича шартнома матнини тақдим этмаса, уни мамлакатдан чиқариб юборади
Греция ташқи ишлар вазири Никос Дендиас агарда Ливия элчиси Туркия Ливия ўртасидаги денгиз ҳудудлари демаркацияси бўйича ўзаро англашув меморандуми матнини тақдим этмайдиган бўлса, у персона нон грата деб эълон қилинишини айтди.
Дендиас Греция ташқи ишлар вазирлиги Ливия элчисидан зудлик билан меморандум матнини тақдим этишни талаб қилганини эслатди.
"Агарда Ливия элчиси жума куни келишув матнини тақдим этмаса, у персона нон грата деб эълон қилинади ва мамлакатдан чиқариб юборилади", - деди у.
Кузатувчиларнинг фикрича, Туркия ва Ливия ўртасидаги меморандум Грециянинг Эгей денгизидаги Кастелоризо, Родос, Крит каби оролларини ўз ҳудудий сувларидан ташқарида денгиз шельфи номига даъвогарлик қилиш имкониятидан маҳрум этишга қаратилган.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
12:19 / 29.05.2026
“Эрон Ливиянинг куни бошига тушишидан қочяпти” — сиёсатшунос
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
14:21 / 05.02.2026