Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада очилиш маросимида терма жамоалар чиқиши тартибига ўзгартириш киритилди
Халқаро Олимпия қўмитаси ёзги Олимпиадалар очилиш маросимида терма жамоаларнинг стадионга чиқиши тартибига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда ХОҚнинг коммуникациялар бўйича директори Марк Адамс маълум қилди.
“Биз Ўйинлар очилиши вақтидаги парадни ёпадиган терма жамоалар чиқиши тартибини ўзгартирдик. Энди стадионга охирги бўлиб кейинги Ўйинларни қабул қилувчи давлатлар терма жамоалари чиқади”, деб айтган Адамс.
“Миллатлар паради” деб аталувчи ушбу маросимни Олимпиада ўйинлари вужудга келган давлат сифатида анъанавий равишда Греция бошлаб беради, Олимпиадани қабул қилаётган мезбон давлат эса уни ёпиб беради. Қолган давлатлар эса стадионга Олимпиада учун асосий тил қилиб танланган тил алифбоси тартибида бирин-кетин чиқиб келадилар.
Бироқ Токио Олимпиадасида бу анъанага барҳам берилиб, стадионга мезбон давлат сифатида охирги чиқадиган Япониядан олдин Франция, ундан олдин эса АҚШ терма жамоаси чиқади, чунки Франция пойтахти Париж 2024 йилги, АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри эса 2028 йилги ёзги Олимпиадани қабул қилади.
Маълумот учун, Токиодаги Олимпиада 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар давом этади.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026