Ўзбек-турк бизнес форумида тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича 10дан зиёд келишувларга эришилди
Форумда Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
«Саломатлик ҳафталиги» доирасида ташкил этилган тадбирда ҳар икки мамлакат соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари томонидан қатор манфаатли келишувларга эришилди.
Жумладан, шошилинч ва тез тиббий хизмат, фармацевтика, тиббий таълим, онкология ва радиология, гематология ва қон қуйиш, педиатрия, акушерлик ва гинекология, хусусий тиббиёт каби қатор муҳим йўналишларда меморандумлар имзоланди.
«Ушбу келишувлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, муҳими, аҳоли соғлигини янада сифатли ҳимоялашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Форум доирасида Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
«Ушбу тадбир доирасида Туркия Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа ҳар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг буйруғига биноан «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги тиббий таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун у Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори унвонига ҳам сазовор бўлди.
Айни пайтда ўзбек-турк бизнес форуми доирасида қардош мамлакат мутахассисларининг тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги қизиқарли тақдимотлари бўлиб ўтмоқда», дейилади Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм каналида.
Мавзуга оид
19:43 / 09.01.2024
Алишер Шодмонов узоқ муддатли таътилга чиқди
10:26 / 12.08.2023
Алишер Шодмонов вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб қайтди
17:30 / 05.07.2022
“Қорақалпоғистоннинг тақдири – бу Ўзбекистоннинг тақдири” — Алишер Шодмонов
20:53 / 24.12.2020