Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жорий йилнинг ноябрь ойида “Ўзэнергоинспекция”нинг Қорақалпоғистон бўлими ва Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда ўтказилган тадбирлар давомида истеъмолчиларнинг электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидабузарликлари аниқланди.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ўтказилган ўрганишлар давомида истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда ва ушбу ҳолатлар бўйича қоидабузарликка йўл қўйган истеъмолчиларга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига асосан етказилган зарар бўйича ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Натижалар шуни кўрсатадики, Тўрткўл туманидаги МЧЖга тегишли ғишт маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида 83,2 миллион сўм, фермер хўжалигида 13,8 миллион сўм ва Амударё туманидаги МЧЖга тегишли тош майдалаш цехида электр энергиядан фойдаланиш бўйича 58 миллион сўм қайта ҳисоб қилинди.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026