Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:10 / 03.12.2019
8075
1 дақиқада ўқилади
Россия, Эрон ва Хитой декабрь охирида ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказади
Россия, Эрон ва Хитой 27 декабрда Ҳинд океанида ҳамкорликда ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказади. Бу ҳақда Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони контр-адмирал Ҳусайн Хонзодий маълум қилди.
"Россия, Эрон ва Хитойнинг ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлари 27 декабрь куни бўлиб ўтади", - дея ундан иқтибос келтирмоқда ИРИБ телерадиокорпорацияси.
Хонзодий машғулотлар "Денгиз хавфсизлиги белбоғи" деб номланишини қўшиб қўйди.
Ҳинд океанидаги ҳарбий-денгиз машғулотларининг дастлабки режаси уч давлат вакиллари томонидан октябрь ойида ишлаб чиқилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш