Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинга ёпирилган «Каммури» тўфони 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Филиппинга ёпирилган «Каммури» тўфони 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларда кўплаб уйлар вайрон бўлган, юзлаб дарахтлар қўпорилган, электр таъминоти ва алоқа издан чиққан. 500 мингга яқин одам эвакуация қилинган.
Тўфон мамлакатнинг шарқидан ғарби томон йўналиб, ўз ортидан катта талофатлар қолдирган.
Шамол тезлиги 165 км/соатга, кучайганда эса 275 км/соатга етган. Кучли ёмғирлар тошқинлар, кўчкилар ва селларга олиб келган. Қишлоқ хўжалиги майдонлари сув остида қолган.
Юзлаб денгиз рейслари ва авиарейслар бекор қилинган. Пойтахт Манила аэропорти 12 соатга барча терминалларини ёпиб қўйган.
Айни вақтда тўфон тропик довулгача кучсизланиб, Жанубий Хитой денгизи томон ҳаракатланмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
15:09 / 24.02.2026